АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик кузатилади

'Бугун Ўзбекистонда куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик кузатилади'ning rasmi

"Ўзгидромет" 5 май об-ҳавосини "прогноз" қилди.

Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Наовий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 24-29° гача исийди.

Шунингдек, Тошкентда кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-29° бўлади. 

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг ҳам айрим жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-18° бўлади.

    Бошқа янгиликлар