2022 йил 5 май куни Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилади. Бунга тоғли ҳудудларда кузатилган кучли ёғингарчилик сабаб бўлди. “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” бу ҳақда хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур чора поездлар ҳаракат хавфсизлигини ҳамда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўлланилмоқда.
Маълум қилинишича, йўловчиларга харид қилинган чипталари 100 фоиз микдорда қайтариб берилади.
“"Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди",-дейилади хабарда.






