АсосийJinoyat

Сирдарёда ўтказилган тезкор тадбирда қарийб 14 кг гиёҳвандлик воситаларини сақлаганлар аниқланди

'Сирдарёда ўтказилган тезкор тадбирда қарийб 14 кг гиёҳвандлик воситаларини сақлаганлар аниқланди'ning rasmi

Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси тезкор вакиллари ҳамкорликда Сирдарё тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир давомида жами 13.879 грамм марихуана ва 1,68 грамм гашиш гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, М-39 автойўлидан ҳаракатланиб келаётган қора рангли, Ласетти русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, олд ўриндиғи таг қисмида қора рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, яшил рангли, қуруқ ҳолатдаги оғирлиги 111 грамм бўлган, марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор суриштирув жараёнида, фуқаро гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситаларни Сайхунобод туманида яшовчи фуқародан 2.000.000 миллион сўмга сотиб олганини айтади.  

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб фуқаро С.Ш нинг хонадони холислар иштирокида кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда текширилганда, хонадон ётоқхонасидан гугурт қутига солинган 4 дона жигар рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, бўлган, гашиш гиёҳвандлик воситаси, селлофан пакетчаларга жойлаштирилган қуруқ ҳолатдаги марихуана гиёҳвандлик восита, наша гиёҳвандлик ўсимлиги уруғлари, меҳмонхонасидан 3 та селлофанцц пакетларга жойлаштирилган марихуана гиёҳвандлик воситалар, 1 дона электрон тарози, 1 дона таг қисми тешилган елим идиш (баклажка) хонадон айвони ертўласидан 2 та полиетилен қопларга жойлаштирилган марихуана гиёҳвандлик воситалар ва хонадондаги дарахт бўталари тахланган жойда 8 туп, узунлиги 5-10 см бўлган, агротехник ишлов берилган, наша гиёҳвандлик ўсимликлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

"Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар