АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

'Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази келгуси 5 кунлик учун об-ҳаво башоратини эълон қилди. Унга таяниб Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари канали муаллифи Абдулаҳатовнинг ёзишича, 5 май куни республиканинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик сақланади. Куннинг иккинчи ярмида сел келтириб чиқарувчи ёғинлар ёғиши мумкин.  

7-8 май кунлари жануб вилоятларда ҳаво ҳарорати +40 даражага кўтарилади.

8 май кунидан бошлаб, антициклон ўзининг чекка қисмидаги нам ҳаво оқимини аввалига Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳудудларига, сўнгра 9 май куни республиканинг бошқа вилоятларига ''илаштириб'' келади.

"Бу илаштириш яна чақмоқ-момақалдироқли жараёнлар билан бирга кузатилади дегани. Баъзи ҳудудларда кучли ёғинлар ёғиши мумкин",-дейди Абдулаҳатов.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 7 ва 9 май кунлари, бошқа вилоятларда эса 6-8 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 

"Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, аммо жануб вилоятларидан ташқари бошқа секторларда кескин иссиқ ҳаво тўлқини прогнозлари ҳозирча йўқ",-дейди докторант.

Унинг мълум қилишича, оқимлар кириб келишида баҳорий шамоллар ва тоғларда локал(маҳаллий) хусусиятли ёғинлар айни мавсумда мамлакатни тарк этмайди.

    Бошқа янгиликлар