АсосийJamiyat

Тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади

'Тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади'ning rasmi

АОКАда ўтказилган Марказий банк масъул ходими Феруз Эрматов иштирокидаги брифингда ана шу ҳақда сўз борди. Тадбирда тадкорлик субъектларини кредитлаш тартиблари билан боғлиқ келиб тушган долзарб саволларга жавоблар қайтарилди.

Қайд этилишича, “Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратилади.

Тижорат банклари томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда берилади.

    Бошқа янгиликлар