АсосийJamiyat

Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциациясига бош директор тайинланди

'Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциациясига бош директор тайинланди'ning rasmi

Кеча Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциацияси номи билан қайта ташкил этилгани ҳақида хабар берилган эди. 

Пўлатов Аброржон Масутович Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциациясига бош директор  этиб тайинланди.

А. Пўлатов 1986 йил 12 февралда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. У  2006 йил Тошкент ислом университети (бакалавр), 2008 йил Ўзбекистон Миллий университетини (магистр) тамомлаган. Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори.

Тайинловга қадар А. Пўлатов ЎзЭОАВМА бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

 

    Бошқа янгиликлар