Ижтимоий тармоқларда Чорсу бозори реконструкция қилинаётгани натижасида уч гумбаздан бири йўқотилиши мумкин, деган мазмундаги хабарлар тарқалди.
Масалага ойдинлик киритиш мақсадида бугун Илмий эксперт кенгаши мутахассислари томонидан Чорсу бозорида реконструкция ишларини маданий мерос объектларига таъсирини ўрганиш мақсадида ишлар олиб борилди. Сайёр йиғилишда Darakchi.uz мухбири Ойбек Шукуров ҳам этди.
Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Илмий эксперт кенгаши раиси Турсунали Кўзиев эса қуйидагиларни маълум қилмоқда, дея хабар қилмоқда мухбиримиз.
"Аввало ижтимоий тармоқларда бундай гап тарқатганларга раҳмат айтмоқчиман. Шаҳар бир киши ёки бир амалдорни диди ёки савияси билан қурилмайди. Айниқса, пойтахтнинг имиджи нозик масала.
Биласизми, мана гумбазларни устидаги нақшлари Ўрта Осиёда савдо расталарининг марказларининг шакли олинган. Уларга алоҳида ёндашув берилган. Шу нуқтаи назардан, монументал санъат асари сифатида жуда ноёб ҳисобланади ва бу гумбазлар сақлаб қолиниши шарт! Улар маданий мерос объектига киритилганлиги сабабли уларга зарар етказилмаслиги керак. Лекин унинг атрофи, ичи савдо растаси бўлганлиги сабабли замонавийлашади. Шунинг учун бугунги сайёр йиғилишда гумбазларга зарар етказмасликни келишиб олдик".






