АсосийJamiyat

“Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида “Afrosiyob” поездлари қатнови йўлга қўйилади

'“Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида “Afrosiyob” поездлари қатнови йўлга қўйилади'ning rasmi

Йўловчиларга транспорт хизматлар кўрсатиш кўламини янада ошириш мақсадида 2022 йил 7, 8 май санасидан бошлаб, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида 758/757-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” замонавий поездлари қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда  “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” хабар бермоқда. 

Ҳаракат жадвалига кўра “Тошкент- Шаҳрисабз” йўналишида қатнайдиган 758-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди шанба ва якшанба кунлари соат 08:00 да Тошкент марказий вокзалидан; 

“Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида қатнайдиган 757-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан соат 15:40 да ҳаракатини бошлайди.

Шу боис, 2022 йил 7, 8 май санасидан бошлаб, бугунги кунда “Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 760/759-сонли “Afrosiyob” замонавий поездларининг ҳар шанба, якшанба кунлари қатнови тўхтатилади.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар