АсосийJamiyat

Андижонлик йигит отасини ҳақорат қилган танишини ўлдириб қўйди

'Андижонлик йигит отасини ҳақорат қилган танишини ўлдириб қўйди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти мазкур ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Қайд этилишича, воқеа 30 апрель куни соат 14:00 ларда Пахтаобод туманида содир бўлган.

Шу туманда яшовчи 25 ёшли М.Д. маҳалладоши 31 ёшли Т.Ж. билан маҳалла ҳудудида бўла туриб, ўрталарида Т.Ж. М.Д.нинг отасини ҳақорат қилганлиги сабабли вужудга келган жанжал натижада, М.Д. автомашинасида бўлган хўжалик пичоғини олиб Т.Ж.нинг қорин қисмига уриб жароҳат етказган.

Жабрланувчи Т.Ж. олган тан жароҳатлари билан туман шифохонасига олиб келинган, бироқ шифокорлар томонидан унга кўрсатилган тиббий муложаларга қарамай вафот этган.

Ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган тергов-тезкор гуруҳи кўздан кечириш тергов ҳаракатини олиб борган.

Тергов ҳаракатларидан сўнг аниқланишича, гумонланувчи воқеа жойидан яшириниб, маҳалладаги уйларининг бирига қириб, ашёвий далилни йўқ қилиш мақсадида уйнинг ҳожатхонагасига қириб, хўжалик пичоғини ташлаб юборилганлиги аниқланган. Бир қатор чора тадбирлардан сўнг 1 дона хўжалик пичоғи ҳамда М.Д.нинг эгнида бўлган кийимлар ва қонга ўхшаш доғлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар