1

Осиё ўйинларида совриндор ўзбек спортчилари қай тартибда мукофотланиши маълум бўлди

ЖАМИЯТ 06.05.2022, 10:57
Осиё ўйинларида совриндор ўзбек спортчилари қай тартибда мукофотланиши маълум бўлди

"2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX  ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида" Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

а) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларига:

олтин медал учун – 5 000 АҚШ доллари;

кумуш медал учун – 3 000 АҚШ доллари;

бронза медал учун – 2 000 АҚШ доллари;

б) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаган тренерларга:

олтин медал учун – 2 500 АҚШ доллари;

кумуш медал учун – 1 500 АҚШ доллари;

бронза медал учун – 1 000 АҚШ доллари;

в) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаган бошқа мутахассислар (шифокор, диетолог, массажист ва бошқалар)га:

олтин медал учун – 2 000 АҚШ доллари;

кумуш медал учун – 1 000 АҚШ доллари;

бронза медал учун – 500 АҚШ доллари миқдорида ҳар бир медал учун бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1