АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 236 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногиронларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш бўйича режа ишлаб чиқилди

'Ўзбекистонда 236 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногиронларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш бўйича режа ишлаб чиқилди'ning rasmi

Ўзбекистонда 236 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногиронларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш бўйича режа ишлаб чиқилди. Бу ҳақда АОКАда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отбаек Йўлдошев иштирокида ўтказилган  брифингда маълум қилинди.

Таъкидланишича, Президент Фармонига мувофиқ II жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳар бирига 15 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти, «Янги Ўзбекистон» мажмуасидаги «Мустақиллик монументи»нинг статуэткали қимматбаҳо совға ва Президент табриги, шунингдек вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар томонидан таъсис этилган совғалар топширилмоқда.

Фронтдан келган мактубларни жамлаган «Аскар мактублари» ҳамда туманлар кесимида ва алифбо шаклида номлари битилган «Ватан фидойилари» китобларининг нишона нусхалари тайёрланди. Мазкур китоблар 10 май кунигача чоп этилиши режалаштирилган.

 

    Бошқа янгиликлар