АсосийJamiyat

Ўзбекистонда маданий ёдгорликларга бўлаётган хавфни кўрганда мурожаат қилиш мумкин бўлган ишонч телефони ишга туширилди

'Ўзбекистонда маданий ёдгорликларга бўлаётган хавфни кўрганда мурожаат қилиш мумкин бўлган ишонч телефони ишга туширилди'ning rasmi

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш мақсадида Ишонч телефони ишга туширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари ва меҳмонлари бирор-бир обидага нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар ёки уларга бўлаётган хавфни сезган ҳолатда  +(71) 200-01-18 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Вазирлик юртдошларимизни маданий меросимизга зиён етказилиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш ёки уларни бартараф этишда кўмакдош бўлишга чорламоқда. 

    Бошқа янгиликлар