Халқ таълими вазирлиги бошланғич синф ўқувчилари учун 7 май куни ўқиш куни деб эълон қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги ПФ-131-сон Фармонига кўра ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар учун 3 май қўшимча дам олиш куни, 4 май эса 7 май (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни деб белгиланган эди.
"Умумтаълим мактабларида I — IV синфлар учун ўқув ҳафтанинг давомийлиги 5 кун этиб белгиланганлиги боис жорий йилнинг 4 май куни ўтказиладиган дарс жараёнлари 7 май кунига кўчирилганлигини маълум қиламиз" дейилган хабарда.






