АсосийJamiyat

ТИВ Ўзбекистоннинг Иттифоқ давлатига қўшилиши ҳақидаги хабар юзасидан расмий баёнот берди

'ТИВ Ўзбекистоннинг Иттифоқ давлатига қўшилиши ҳақидаги хабар юзасидан расмий баёнот берди'ning rasmi

Сўнгги вақтларда ҳодисаларни ёритишда холислик ва бетарафликка даъво қиладиган баъзи чет эл нашрлари айрим хорижий давлатлар раҳбарларининг Иттифоқ давлатини кенгайтириш ва унга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақидаги асоссиз фикрларини тарқатишда давом этмоқда. Ушбу хабарлар юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

"Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлар билан дўстона муносабатларига путур етказиши мумкин бўлган бундай иғвогар ҳаракатларга йўл қўйилмаслигини яна бир бор таъкидлаймиз.

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллиги ва суверенитетини таъминлаш мақсадида фақат миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бундан буён ҳам ўзи танлаган мустақил тараққиёт йўлида қатъий давом этади", - дейилган ТИВ баёнотида.

    Бошқа янгиликлар