Абуталипов Абдуазиз Абдулазиз ўғли Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциацияси бош директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Абдуазиз Абуталипов 1995 йил 10 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2018 йил Ўзбекистон Миллий университети журналистика факултетини тамомлаган.
А. Абуталипов 2018-2019 йилларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг илмий ва инновацион лойихаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи,
2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида турли лавозимларда самарали фаолият юритган.