Sevimli

UzAuto Motors янги комплектациядаги "Chevrolet Cobalt" ишлаб чиқаришни бошлади

ЖАМИЯТ 07.05.2022, 08:40
UzAuto Motors янги комплектациядаги "Chevrolet Cobalt" ишлаб чиқаришни бошлади

UzAuto Motors компанияси истеъмолчиларнинг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганиб чиқиб, янги комплектациядаги  Chevrolet Cobalt “Optima” автомобилини ишлаб чиқиришни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, эндиликда харидорларга автомат узатмали Chevrolet Cobalt автомобилини қуйма диск ўрнига пўлат диск билан сотиб олиш имконияти берилмоқда. Шунингдек, “Оптима” комплектацияси орқа қорайтирилган ойна, кучайтирилган двигател ва ҳимоя картерини ўз ичига олади.

Пўлат дисклар нотекис йўлларда автомобилнинг юмшоқ ва муаммосиз ҳаракатланишини таъминлайди. Шунингдек, нотекис йўлларда шикастланишдан ҳимоялаш, қулай хизмат кўрсатиш ва маълум бир шароитларда ёқилғи тежамкорлиги билан аҳамиятлидир. 

Янги модификациядаги автомобил май ойидан бошлаб расмий диллерлик марказларида оптималлаштирилган нархда сотувга чиқарилади.

"Chevrolet Cobalt “Optima” автомобилини харид қилиш учун шартномани Chevrolet расмий дилерлик марказларида тузишингиз мумкин.

Автомобилингизни 1 ой муддатда олиб кетиш имкониятини бой берманг! 

Батафсил маълумотни +99878 1417777 рақами орқали ёки компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларидан олишингиз мумкин", - дея мурожаат қилади компания.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+25.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10865.94
USD 5.69
11333.18
EUR -80.94
207.27
RUB -5.16
1