“Аэрофлот” авиакомпанияси 20 майдан бошлаб Москвадан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда “ТАCС” нашри хабар берди, дея ёзмоқда "Замон" нашри.
Қайд этилишича, кунлик рейслар кенг фюзеляжли “Airbus А330” самолётларида амалга оширилади.
“Аэрофлот”нинг Москвадан тўғридан-тўғри рейслари йўлга қўйилиши муносабати билан 21 майдан бошлаб “Россия” авиакомпанияси томонидан Сочидан Тошкентга парвозлар бекор қилинди. Йўловчилар Москвадан рейсларга қайта рўйхатдан ўтади.
Эндиликда “Аэрофлот” Москвадан Урганч, Бухоро ва Самарқандга парвозларни амалга оширади.






