АсосийSport

Пара енгил атлетика: “Italian Open 2022”да яна 3 та медал қўлга киритилди

'Пара енгил атлетика: “Italian Open 2022”да яна 3 та медал қўлга киритилди'ning rasmi

Италиянинг Жесоло шаҳрида бўлиб ўтаётган пара енгил атлетика бўйича “Italian Open 2022” халқаро Гран-При турнирининг иккинчи куни ҳам Ўзбекистон вакиллари учун муваффақиятли бошланди. Хусусан, кеча ўзбекистонлик спортчи турнирда қитъа рекордини янгилаганини маълум қилгандик.

Бугун эса эркаклар ўртасида Т13 классида 100 метр масофага югуриш бўйича Дониёр Ахмедов олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда вазирлик хабар бермоқда.Қайд этилишича, худди шу масофага Т36 классида югуришда иштирок этган Иззат Турғунов ҳам олтин медалга сазовор бўлди.

Бундан ташқари, аёлллар ўртасида Т11 классида 100 метр масофага югуришда яна бир Ўзбекистон вакили Асила Мирзаёрова 3 натижани қайд этган ва бронза медалини қўлга киритган

Айни дамда делегация ҳисобида 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали мавжуд.

    Бошқа янгиликлар