АсосийJamiyat

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқароларга бўш иш ўринлари таклиф этилди

'Россияда ишлаш истагида бўлган фуқароларга бўш иш ўринлари таклиф этилди'ning rasmi

Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлганлар Амур вилоятидаги "Поволжское строительное предприятие" корхонаси қурилиш объектига ишга таклиф этилмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу ҳақда хабар берди. 

Қайд этилишича, мазкур объектда қуйидаги бўш иш ўринлари мавжуд:

- Сувоқчи-бўёқчи;

- арматурачи;

- бетон қуювчи;

- сантехник;

- электромонтаж устаси;

- самосвал ҳайдовчиси.

Маълум қилинишича, ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40-65 минг рубль атрофида.

Қайд этилишича, шунингдек, иш берувчи томонидан белгиланган имтиёзлар мавжуд. Улар қуйидагилар:

  • авиачипта;
  • яшаш жойи ва 3 маҳал овқат;
  • рағбатлантириш (иш ҳажми ва сифатига қараб);

Талаблар:  

- судланмаган бўлиши;

- 20-50 ёш оралиғида;

- малакаси бўйича аниқ билимга эга;

- Россияга киришга тақиқи йўқ;

- хорижга чиқиш паспорти бўлиши.

Қуйида танловлар ўтказиладиган вақти ва ҳудудлар билан танишинг:

 10 май:

  • Соат 10:00 да, Жиззах вилояти,

Манзил: Жиззахлик МФЙ, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 44-уй.

Мўлжал: Жиззах "Ишга марҳамат" мономаркази (Ўрда боғи яқинида).

 72 223-90-66, 72 223-90-65.

  • Соат 15:00 да, Наманган вилояти,

Манзил: Нодира кўч., 3-уй. Вилоят меҳнат бошқармаси биноси.

 69 227-94-64, 69 227-97-27.

11 май:

  •  Соат 10:00 да, Фарғона вилояти,

Манзил: Б.Марғиноний кўч., 4-уй.  

Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят бандлик бош бошқармаси биноси.

 73 244-40-01.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 май куни соат 12:00да Нижегород вилоятидаги "Международный кадровый центр" ташкилотига ёрдамчи ишчи (подсобный рабочий) бўш иш ўрнига танлов ўтказилади. Иш берувчи талаби ва меҳнат шароитлари ҳақидаги маълумотни Агентликнинг Бухоро вилояти филиалидан олиш мумкин.

Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 13-уй.

"Ишга марҳамат" мономаркази биноси биринчи қавати.

 (65) 226-56-99, (99) 707-77-10.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспорти билан келиши сўралмоқда.

    Бошқа янгиликлар