АсосийДУНË

ЖССТ бош директори Гебрейесус Украинага борди

ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Украинага ишчи ташриф...

'ЖССТ бош директори Гебрейесус Украинага борди'ning rasmi

ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Украинага ишчи ташриф билан келди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилган, дея ёзмоқда Zamon.uz' нашри.

"Украинага етиб келдим", — деган Гебрейесус.

Гебрейесус, шунингдек, украиналик болаларга кўрсатилаётган ёрдамни кўпайтириш зарурлигини таъкидлаган.

"Ўзим урушда катта бўлган бола сифатида мен болаларнинг нимани ҳис қилаётганини тушунаман", — деб қўшимча қилган у.

Маълум қилинишича, ташриф давомида ЖССТ раҳбари ташкилотнинг Украинадаги ходимлари билан учрашишни режалаштирган.

    Бошқа янгиликлар