1

Урганчда корхона раҳбари ва ишчиси 34 нафар фуқарони сохта авиачипта билан чув туширди

ЖИНОЯТ 07.05.2022, 14:02
Урганчда корхона раҳбари ва ишчиси 34 нафар фуқарони сохта авиачипта билан чув туширди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент холат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Урганч шаҳридаги “P.B.А.” хусусий корхонаси раҳбари М.Ш. ва норасмий ишчиси Х.Х.лар 34 нафар фуқаронинг номига сохта электрон авиачипталарни расмийлаштирган. Улар ҳар бирини 3-3,5 млн сўмдан жами 106,2 млн сўм ва 200 АҚШ долларига сотиб, пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани маълум бўлган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1