Қашқадарёда яна бир мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди

ЖИНОЯТ 07.05.2022, 18:36
Қашқадарёда яна бир мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди

Қашқадарё вилоятида 7 синф  ўқувчиси Ш.Ш. ҳам ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати darakchi.uz'га хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, воқеа 6 май куни кеч соат 23:00 лар атрофида содир бўлган. Қиз  рўмол ёрдамида ўзини осган.

Ҳозирда Қарши шаҳар прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказаётгани маълум қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 5 май куни Қамаши туманидаги 16-мактабнинг 9 синфида ўқувчи қиз арқон билан ўзини осиб, вафот этганди. Ҳозирда ҳолати туман прокуратураси томонидан текширилмоқда.

Текшириш доирасида мутасадди идоралар (мактаб, ИИБ ва МФЙ) ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1