Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Германиядаги ҳамкор ташкилот немис тилини В2 ва С1 даражада биладиган фуқаролар учун қуйидаги бўш иш ўринларини таклиф қилмоқда.
- Болалар боғчаси тарбиячиси (немис тилини В2/С1 даражада билиш);
- Немис тили ўқитувчиси (немис тилини С1 даражада билиш);
- Ойлик маош – 2000 евродан бошланади.
- Ишчиларга ўз танловларига кўра яшаш жойи таклиф қилинади.
- Номзодлар иш берувчи томонидан суҳбат асосида танлаб олинади.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
- 22-45 ёш;
- Немис филологияси ёки педагогика йўналишидаги бакалавр дипломи;
- Халқаро тан олинган ва муддати 2 йилдан ошмаган немис тили сертификати;
- судланмаган бўлиши.
Танловда қатнашиш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни электрон (pdf) шаклда тақдим этиши лозим:
а) хорижга чиқиш паспорти;
б) бакалавр дипломи (кейинроқ нотариал тасдиқланган варианти сўралади);
с) немис тилидан В2/С1 сертификати;
д) тўлдирилган таржимаи ҳол (анкета немис тилида).
Мурожаат учун: (71) 202-33-55,
электрон почта: a.olimov@migration.uz






