Навоийда тадбиркорнинг 1 000 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган бош муҳандис ушланди

ЖИНОЯТ 07.05.2022, 19:38
Навоийда тадбиркорнинг 1 000 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган бош муҳандис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, “И.К.” МЧЖ бош муҳандиси М.К. “Ғ.” МЧЖ раҳбари А.дан уни Навбаҳор туман ҳудудида тик қудуқ қазиш ишларини амалга ошириш учун пудратчи ташкилот сифатида иштирок этишини танишлари ёрдамида ҳал қилиб бериш эвазига 1 000  АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1