АсосийJamiyat

Сурхондарёдаги спорт мажмуасининг томи қулаб тушди

'Сурхондарёдаги спорт мажмуасининг томи қулаб тушди'ning rasmi

Қурилиш вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Маълум бўлишича, куни кеча, 5 май куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасининг том қисми қулаб тушган.

Қайд этилишича, кураш залининг тахминан 1700 метр квадрат майдонида  том қисми бузилиб, ерга қулаб тушган ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган.

Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.

Маълумот учун, мажмуа 1999 йилда қурилган. Унинг том қисми мураккаб конструктив ечимли бўлиб, “Кисловодск” типидаги фазовий металл конструкциялардан фойдаданилгани айтилади.

    Бошқа янгиликлар