АсосийJamiyat

Қашқадарёда 3 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагичга кириб қолди  

'Қашқадарёда 3 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагичга кириб қолди   'ning rasmi

Вилоят ФВБ гўдакнинг аҳволи бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа бугун, 8 май куни юз берган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Навбатчи диспетчерлик хизматига 3 ёшли боланинг эҳтиётсизлиги оқибатида чап қўли гўшт майдалашга мўлжалланган қурилма ичига кириб қолганлиги ва уни олишда амалий ёрдам кераклиги ҳақида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, вилоят қутқарув отряди қутқарувчилари айтилган шифохонага етиб боришиб, қисқа вақт ичида тиббиёт ходимлари билан биргаликда қурилманинг метал бўлагини олиб ташлашда ёрдам кўрсатишган.

Тиббиёт ходимларининг берган маълумотларига кўра, ҳозирда боланинг аҳволи яхши.

    Бошқа янгиликлар