Sevimli

Россияда ўзбекистонлик эркак икки кишини пичоқлаб ўлдирди

ЖИНОЯТ 09.05.2022, 16:32
Россияда ўзбекистонлик эркак икки кишини пичоқлаб ўлдирди

Россиянинг Ленинград вилояти Гатчинск туманида рашк сабаб ўлдиргани тахмин қилинаётган икки кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Fontanka хабар берди, деб ёзмоқда Замон интернет нашри.

Вилоят Тергов қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 5 май куни кўп қаватли уйларнинг бирида кўплаб пичоқ жароҳатлари билан 54 ёшли эркак ва 46 ёшли аёлнинг жасади топилган.

Хабарга кўра жиноятда 2000 йилларнинг бошидан буён ўғирлик, қотиллик ва жинсий зўравонлик учун жиноий жавобгарликка тортилган 55 ёшли ўзбекистонлик фуқаро айбланмоқда. Охирги марта у Мурманск вилоятида жазо муддатини ўтаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси иккинчи қисми (“Икки шахсни ўлдириш”) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, эркак ҳибсга олинган. Тез орада унга айблов эълон қилинади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16.79° небольшой дождь
Валюта курси
11088.20
USD -42.37
11642.61
EUR -71.2
177.91
RUB 2.69
1