"Ўзгидромет" 10 майга об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро, Навоий вилоятларида эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво 20-25° гача исийди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида вақти- вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21-23° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти- вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Ҳарорат 10-15° бўлади.






