АсосийJamiyat

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотир билдирди

'Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотир билдирди'ning rasmi

“Биз томонларни кескинликни кучайтирмасликка ва можарони тезроқ бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирамиз, - деб таъкидланган ҳужжатда.

Унда қайд этиладики, Фаластин-Исроил муаммосини ҳал қилиш халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг аввал қабул қилинган резолюциялари ва “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида амалга оширилиши зарур.

"Биз томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун вазминлик ҳамда сиёсий ирода кўрсатишга чақирамиз”,-дейилади ТИВ баёнотида

Маълумот ўринда, Шарқий Қуддусдаги Ал- Ақсо масжиди яқинида фаластинликлар ҳамда Исроил кучлари ўртасида тўқнашув содир бўлганди.

    Бошқа янгиликлар