АсосийJamiyat

Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

'Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди'ning rasmi

Ўзбекистон ҳудудида айрим дарахтлар айни мевага кираётган паллада тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. Баланд тоғларда хатто қор ёғиши ҳам мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари канали муаллифи, докторант Эркин Абдулаҳатов хабар бермоқда.

"Айни мавсум шимолдан ўтаётган антициклон четки қисми 10-12 май кунлари ўзбек тоғларида ҳам ҳаво ҳароратини кечалари нол даражагача пасайтиради. Баланд тоғларда қор ёғиши мумкин",-дейилади унда. 

Бу иқлимий шароит анча олдин тоғ яйловларида чорва молларини ўтлашга олиб кетган чўпонлар ҳамда асаларичилик тармоғидаги тадбиркорлар ишини қийинлаштириши мумкинлиги айтилади.

    Бошқа янгиликлар