АсосийJamiyat

Избосканда замонавий иссиқхона қуриш учун ажратилган кредит маблағини талон-торож қилган “Туронбанк” собиқ ўринбосари қўлга олинди

'Избосканда замонавий иссиқхона қуриш учун ажратилган кредит маблағини талон-торож қилган “Туронбанк” собиқ ўринбосари қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан тумани бўлими томонидан “Туронбанк” АТБ Андижон филиалининг мурожаатига асосан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, мазкур филиал бошқарувчиси собиқ ўринбосари И.К. ва тумандаги “H.” хусусий боғдорчилик хўжалиги раҳбари Х.П.лар замонавий энергия тежамкор иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 000 АҚШ доллари имтиёзли кредит маблағи эвазига иссиқхона қурмасдан, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали талон-торож қилганликлари аниқланиб, текширув давомида етказилган зарарнинг 20 000 АҚШ доллари ундирилиши таъминланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар