АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Қозоғистон космик фазони тадқиқ этиш соҳасида ҳамкорлик қилади

'Ўзбекистон ва Қозоғистон космик фазони тадқиқ этиш соҳасида ҳамкорлик қилади'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарор билан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Мазкур Битим 2021 йил 6 декабрь куни Нур-Султон шаҳрида имзоланган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

    Бошқа янгиликлар