Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчасида жойлашган газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 11 май куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Буюк ипак йўли, Арслонбоб, Мирзо Улуғбек, Олмачи, Олмачи берк кўчаларидаги жами 1432 та хонадонларда ҳамда 30 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
"Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади", - дейилади хабарда.






