Суперлига 8-тури доирасидаги дастлабки икки ўйин якунига етди.
Тошкентда "Бунёдкор" клуби "Металлург" билан куч синашди. Айтиш керакки, иккинчи бўлимдан бошлаб бекободликлар майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Шундай бўлса-да, беллашув 1:1 ҳисобида якун топди.
"Нефтчи" эса Яйпанда "Олимпик" билан баҳслашди. Беллашув 0:0 ҳисобида якунланди.
Суперлига. 8-тур
«Бунёдкор» - «Металлург» - 1:1
Голлар: Умарали Раҳмоналиев 18 – Дамир Темиров 67.
«Нефтчи» - «Олимпик» - 0:0






