АсосийJamiyat

Самарқандда тақиқланган моддаларни ўз автомобилида олиб кетаётган шахс ушланди

'Самарқандда тақиқланган моддаларни ўз автомобилида олиб кетаётган шахс ушланди'ning rasmi

Самарқандда тақиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда

Маълум бўлишича, 8 май куни соат 19:45 ларда Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 147-километрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган А.Қ. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида автомобиль салонидан "скотч"га ўралган жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Қ. ва аниқланган моддалар Пахтачи тумани ИИБга топширилган.

    Бошқа янгиликлар