Якунланган мавсумни «Шериф» сафида ўтказган Жасур Яхшибоев Молдова клуби билан хайрлашган. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар бермоқда.
Ёзда Польшанинг «Легия» клубидан ижара асосида «Шериф» сафига қўшилиб, Чемпионлар лигасида тўп сурган Яхшибоев ЕЧЛ 2-тури доирасида Мадридда «Реал»га қарши баҳсда гол киритиб, жамоасининг сенсацион ғалабасига (2:1) ҳисса қўшган эди.
ЕЧЛда 3 ўйинда битта гол урган, Европа лигаси плей-офф учрашувида «Брага»га қарши иккита баҳсда майдонга тушган Яхшибоев Молдова чемпионатида бор йўғи 6та ўйин ўтказиб, битта голга муаллифлик қилди. Шунга қарамай, жамоаси билан Молдова чемпионига айланди.
Аввалроқ, 24 ёшли футболчи мавсум якунлангач, фаолиятини Европада давом эттирмоқчи экани, унга Португалия клубидан таклиф борлиги ҳақида маълум қилган эди.






