АсосийJamiyat

11 май куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

'11 май куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент вилоятида ҳам куннинг иккинчи ярмида шундай ҳодиса кузатилади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар бермоқда. 

Қайд этилиишча, республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20-25° атрофида бўлади.

Маълум қилинишича, пойтахт Тошкентда куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-25° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳам вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Ҳарорат 10-15° бўлади.

    Бошқа янгиликлар