Sevimli

Замонавий бешкураш: Алисе Фахрутдинова Жаҳон кубогининг ярим финалига чиқди

СПОРТ 11.05.2022, 08:54
Замонавий бешкураш: Алисе Фахрутдинова Жаҳон кубогининг ярим финалига чиқди

Айни кунларда Болгариянинг Албена шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусобақада жами 24та давлатдан спортчилар иштирок этмоқда. Унда Ўзбекистон шарафини Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчиси Алисе Фахрутдинова ҳимоя қилмоқда. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 10 май куни бўлиб ўтган Жаҳон кубогининг ярим финалига чиқиш учун сузиш саралаш баҳсларида ўзбекистонлик спортчи Алисе Фахрутдинова 271 балл билан 12  ўринни эгаллаган. Қиличбозлик мусобақалари эса спортчиларнинг эгаллаб турган ўринларини ўзгартириб юборгани айтилади. 

Маълум қилинишича, Фахрутдинова энг яхши кўрсаткични қайд этган - 19ғалаба ва 4 мағлубият. Натижада у яна 271 балл тўплаган ва иккита йўналиш якунига кўра lazer-ran  мусобақаларини бошқа иштирокчиларга нисбатан сезиларли вақт тафовути билан бошлаш имкониятини қўлга киритган.

Фахрутдинова lazer-ran  мусобақаларини ҳам 3-ўринда якунлаган ва бу натижа билан у ишончли тарзда ярим финал йўлланмасини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, замонавий бешкураш бўйича жаҳон кубогининг ярим финал баҳслари 11-12-май кунлари бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+15.12° небольшой проливной дождь
Валюта курси
11088.20
USD -42.37
11642.61
EUR -71.2
177.91
RUB 2.69
1