“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати апрель ойи мобайнида жамоат транспортидан қанча йўловчи фойдаланганини очиқлади. Қайд этилишича, ўтган ой давомида 130 та автобус йўналишида жами 8 826 293 нафар йўловчи манзилига етказилган.
Шундан энг кўп фойдаланилган йўналишлар:
1. 131- сонли йўналиш - 270 502;
2. 58 - сонли йўналиш - 198 587;
3. 93 - сонли йўналиш - 190 204.
Энг кам фойдаланилган йўналишлар:
1. 141- сонли йўналиш - 2 490;
2. 196- сонли йўналиш - 4 048;
3. 113 - сонли йўналиш - 6 543.
Автобус русуми бўйича ташилган йўловчилар сони:
1. Mercedes-Benz LF - 3 159 799;
2. Isuzu - 2 676 799;
3. Man - 1 842 886;
4. Saz LE 60 - 871 289;
5. Yutong (Электробус) - 275 52.






