Эндиликда Ўзбекистон фуқароларига Европа Иттифоқида ишлаш учун визалар ва яшаш учун рухсатномаларни расмийлаштириш бўйича тўлиқ маълумот олишга ёрдам берадиган махсус илова ва веб-сайт ишлаб чиқилади.
Бу ҳақда агентлик хабар бермоқда.
Қайд этилишича, айни дамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддиларидан иборат делегация Латвияда бўлиб турибти. Уларнинг ташрифи доирасида агентлик ва "UberHint" компанияси ўртасида меморандум имзоланган.
Унга кўра, Латвия компанияси Ўзбекистон фуқароларига Европа Иттифоқида ишлаш учун визалар ва яшаш учун рухсатномаларни расмийлаштириш ҳамда олиш бўйича тўлиқ маълумот олишга ёрдам берадиган махсус илова ва веб-сайт ишлаб чиқади.
"Меморандумнинг энг муҳим жиҳатидан яна бири – Европа Иттифоқида ноқонуний бўлган, яъни визалари ва яшаш учун рухсатномалари муддати тугаган ўзбекистонлик фуқароларга ёрдам кўрсатишдан иборат",-дейилади хабарда.






