Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Нуриддин Каримович Абдураҳимов 48 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.
"Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси Ангрен шаҳар ҳокими Абдурахимов Нуритдин Каримовичнинг бевақт вафоти муносабати билан яқинларига, оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради",-дейилади унда.
Маълумот учун, Нуриддин Каримович жорий йилнинг январь ойи охирида Ангрен шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди. Бунга қадар эса Президент администрациясининг масъул ходими бўлиб фаолият юритган.






