1

Тошкентнинг қатор туманларида электр ва газ таъминотига ноқонуний уланганлар аниқланди

ЖИНОЯТ 11.05.2022, 10:59
Тошкентнинг қатор туманларида электр ва газ таъминотига ноқонуний уланганлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳолат юзасидан маълумот бермоқда.

Қайд этилишича, Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ҳамда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан фуқаро М.Б.нинг “Ҳамкоробод” МФЙ ҳудудида қурилган иссиқхонасида терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаронинг  80 метрли резина шланг орқали табиий газ тармоғига уланиб олганлиги аниқланган. Қайд этилишича, бунинг натижасида давлатга 118,4 млн сўм зарар етказилган. Шундан сўнг, фуқаро М.Б. “Юнусобод тумангаз” ГТМ бўлими чилангари О.Х. билан ўзаро келишиб, гўёки 15 кун олдин текшириш ўтказилганлиги юзасидан қалбаки далолатнома расмийлаштирганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Данғара тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.” МЧЖ мансабдор шахслари экин ерларини суғориш учун ҳудуддаги трансформаторга 55 кВт. қувватли сув насосини ўзбошимчалик билан улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига 102,9 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлган.

"Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда,-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1