АсосийJamiyat

Тошкентда банкомат орқали сохта 2 000 АҚШ доллари сўмга алмаштириб олинди

'Тошкентда банкомат орқали сохта 2 000 АҚШ доллари сўмга алмаштириб олинди'ning rasmi

Яшнобод туманида қалбаки АҚШ долларини банкомат орқали сўмга айирбошлаган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди. 

Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан АИТБ “Ипак йўли банк” Амалиёт бошқармасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.Ф. ва бошқалар ушбу банк филиалига тегишли Паркент кўчасида жойлашган банкомат орқали қалбаки 2 000 АҚШ долларини сўмга айирбошлаб олганликлари аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар