1

Осиё футбол конфедерацияси раҳбари Тошкентга келди

СПОРТ 11.05.2022, 16:07
Осиё футбол конфедерацияси раҳбари Тошкентга келди

Бугун, 11 май куни Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар, хусусан, жорий йилнинг июнь ойида Тошкент ва Қарши шаҳарларида ўтказиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиш, шунингдек, мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа бошчилигидаги ОФК делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда Спортни  ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, ташриф давомида ОФК президентига ташкилот Бош котиби Датук Сери Виндсор Жон, Бош котиб ўринбосари Воҳид Кардани, шунингдек, бир нечта масъул вакиллар ҳамроҳлик қилишади.

Меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва МОҚ Бош котиби Ойбек Касимовлар кутиб олишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1