АсосийJamiyat

Биометрик паспортга эга абитуриентлар ID-карта олишлари шарт эмас

'Биометрик паспортга эга абитуриентлар ID-карта олишлари шарт эмас'ning rasmi

Апрель ойида Халқ таълими вазирлиги томонидан 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни  ID-карта олишлари лозимлиги ҳақида эълон берилган эди.

 Шундан сўнг мазкур хабар кўплаб оммавий ахборот воситалари ва телеграм каналларда ҳам эълон қилинди.

 Лекин айрим телеграм каналларда олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентларда ID-карта бўлиши шарт, деган мазмунда хабарлар тарқалмоқда.

Бунинг натижасида Давлат тест марказига абитуриентлар томонидан паспортимиз бўлса ҳам ID-карта олишимиз шартми, деган мазмунда кўплаб мурожаатларга жавоб берди.

 Бу бўйича қуйидагиларни маълум қилинди:

  • жорий йилда ҳам олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилади;
  •  рўйхатга олишда абитуриентларнинг расми ва паспорт маълумотлари Давлат персоналлаштириш марказидан онлайн режимда олинади;
  •  бунинг учун абитуриентда биометрик паспорт ёки ИД-карта бўлиши лозим;
  •  бунда биометрик паспортга эга бўлган абитуриентлар ИД-карта олишлари шарт эмас;
  • абитуриентлар биометрик паспорт билан ҳам my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар