Кеча 10 май куни соат 16:00 лар атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг тоғли ҳудуди “Боғистон” МФЙ “Зохона” қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳодисаси юзага келган эди.
Ҳодиса оқибатида ушбу ҳудудда ўзининг “Нехиа" русмли автомашинасида бўлган Узун тумани "Истиқлол” маҳалласида яшовчи икки нафар фуқарони ҳам сел оқимлари оқизиб кетган эди.
ФВВ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Сариосиё туманининг тоғли ҳудуди “Боғистон” МФЙ “Зохона” қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳодисаси оқибатида қидирилаётган иккинчи фуқаронинг ҳам жасади топилди.
Айни вақтда “Тўпаланг” дарёси ўзанидан иккинчи фуқаронинг жасади олиб чиқилмоқда, иккинчи фуқаронинг жасади биричи фуқаро жасади топилган жойдан тахминан 5 км қуйидан топилди.
Воқеа жойида ФВБ қутқарувчилари, Миллий Гвардия, Ички ишлар ва тегишли хизматлар ходимлари томонидан сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.






