1

Чилонзорда кучли таъсир қилувчи дориларни сотувчилар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 11.05.2022, 19:48
Чилонзорда кучли таъсир қилувчи дориларни сотувчилар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаролар С.С. ва Н.М.лар ўзаро тил бириктириб, 56 дона “Регапен” ва 15 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1