АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темир йўл қатнови тикланмоқда

'Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темир йўл қатнови тикланмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темир йўл қатнови тикланади.

Жорий йилнинг 15 май куни 647/648-сонли Нукус — Бейнеу — Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг қатновни бошланади. Шунингдек, 2022-йил 16 майдан бошлаб Олма-ота-2 – Тошкент – Олма-ота-2 йўналишида 1/2-сонли (“Тулпар-Талго”) поезд қатнови йўлга қўйилади. Юқорида кўрсатилган рейсларнинг даврийлиги Тошкентдан ҳафтасига 3 марта “Тошкент-Марказий” вокзалидан амалга оширилади.

Чипталарни elektron tarzda (https://e-ticket.railway.uz/) ҳамда темир йўл кассаларида сотиб олиш мумкин. Йўловчилар электрон чипталарни сотиб олаётганда, Қозоғистон Республикасининг давлат чегарасидан ўтиш учун уни А4 форматидаги қоғоздан чиқариш (чоп этиш) лозим.

Бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилмоқда.

Қозоғистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари орқали Қозоғистон Республикасига келган барча шахслар ПЗР усули билан CОВИД-19га тест синовидан ўтганлиги ҳақида маълумотнома тақдим этишлари шарт (қозоқ, рус ёки инглиз тилида). Мазкур маълумотнома Қозоғистон Республикаси давлат чегарасидан ўтишдан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда бўлиши шарт.

Маълумотнома талаб қилинмайдиган шахслар:

- 5 ёшгача бўлган болалар, агар уларни кузатувчи (бирга бўлган) шахсда ушбу маълумотнома мавжуд бўлса,  

- Қозоғистон Республикаси ҳукумат делегациялари аъзолари,

- Локомотив бригадалари, темир йўл, денгиз ва дарё транспорти орқали ташишларда фаолият олиб бораётган шахслар,

- Қозоғистон Республикасида CОВИД-19га қарши реваксинация ёки тўлиқ эмлаш курсини олган шахслар (агар иккинчи компонентни олганидан сўнг Қозоғистон Республикаси чегарасини кесиб ўтиш вақтида 6 ойдан ошмаса),

- Қозоғистон Республикаси Бош давлат санитария врачи қарорига кўра Қозоғистон Республикаси ҳудудида ҳақиқий деб топилган CОВИД-19га қарши эмлаш учун паспорт/сертификат/маълумотнома берган шахсларга.

Қозоғистон Республикаси ҳудудига Евроосиё иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудидан, шунингдек, Озарбайжон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаларидан келаётган шахслар, шу жумладан, «Путешествую без CОВИД-19» иловасидан рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.  

Тана ҳарорати юқори бўлган шахслар аниқланган ҳолатларда, маълумотноманинг мавжудлигидан қатъи назар, юқумли шифохонада изоляция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2020-йилнинг март ойида CОВИД-19 коронавирус пандемияси туфайли қарийиб бутун дунё мамлакатларда халқаро йўналишидаги йўловчи поезд қатновлари тўхтатилди. Икки йиллик чекловлардан сўнг, қатор давлатлар томонидан йўловчи поезд йўловчилари учун чегараларни босқичма-босқич очиш борасида саъйи-ҳаракатлар амалга оширила бошланди.

    Бошқа янгиликлар