АсосийJamiyat

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири БМТ конференциясида маъруза қилди

'Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири БМТ конференциясида маъруза қилди'ning rasmi

Кеча, 11 май куни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Европа минтақавий конференсияцсининг 33-сессиясида онлайн форматда сўзга чиқди. Қайд этилишича,  Жамшид Ходжаев  2020 йил ноябр ойида мазкур конференциясининг 2022 йилгача раиси этиб сайланган.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Минтақавий конференция расмий форум бўлиб, унинг доирасида Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги ФАОга аъзо барча мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги вазирлари ва бошқа юқори даражадаги расмийлари озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш масалаларини муҳокама қилиш учун йиғилишади ва бу билан минтақанинг озиқ-овқат тизимлари барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшишади.

Таъкидланишича, конференцияда ФАО бош директори ўринбосари ҳамда Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Владимир Рахманин Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ходжаевнинг фикрлари ва Ўзбекистон билан ҳамкорлик ҳақида сўз очган.

“Вазир Ходжаев ўз нутқида Ўзбекистонда ўзи раислик қилган YMK32 доирасида олиб борилган ишларнинг барча жиҳатларини акс эттириб берди. Шу нуқтаи назардан, у озиқ-овқат хавфсизлиги, агро-озиқ-овқат тизимлари ва бошқа кўплаб соҳаларга оид масалаларга тўхталди. Вазир, шунингдек, минтақа давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик ва ФАО билан ҳамкорлик муҳимлигини ҳам таъкидлаб ўтди. ФАО минтақавий бюроси 2020-2022-йилларда минтақавий конференциясига самарали ва конструктив раислик қилгани учун вазир Ходжаевга миннатдорчилик билдиради. Биз Ўзбекистон билан минтақавий ва глобал миқёсда самарали ҳамкорликни давом эттиришдан умидвормиз”-дейди Владимир Рахманин .

    Бошқа янгиликлар