1

Коронавирус КХДРга ҳам етиб борди

ДУНЁ 12.05.2022, 09:36
Коронавирус КХДРга ҳам етиб борди

Шимолий Корея расман мамлакатда коронавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолатини қайд этди. Бу ҳақда мамлакат агентлиги хабар берди, дея ёзмоқда Zamon.uz.

Унга кўра, 8 май куни Пхеньян аҳолисидан олинган таҳлиллар натижаси асосида COVID-19'нинг омикрон штамми билан зарарланиш қайд этилган. Шу муносабат билан Корея меҳнат партияси Марказий Қўмитаси йиғилиши чақирилган. Унда Ким Чен Ын мурожаат билан чиққан. У касаллик тарқалишининг олдини олиш учун давлат чегаралари назоратини кучайтириш бўйича топшириқ берган.

Ўз навбатида Жанубий Корея Пхеньянга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилгани айтилади.

Маълумот учун, КХДР коронавирус расман аниқланмаган кам сонли давлатлардан бири бўлиб қолаётган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1